Нур-Султон шаҳрида BIZZ Awards топширилади. Нуфузли халқаро мукофот ҳар йили тадбиркорликда камолотга эришганлик учун берилади. Шу ойнинг ўзида бу анжуман жаҳоннинг 50 давлатидан 250 дан зиёд бизнес-ҳамжамият вакилларини қабул қилади. Ташкилотчилар фикрича, Қозоғистон пойтахти бежиз танланмаган: Марказий Осиёнинг тадбиркорлик анжуманлари маркази сифатида ўзини кўрсатган шаҳарда барча талабларга жавоб берувчи шарт-шароитлар мавжуд. Соҳа экспертлари таъкидлашича, сўнгги йилларда Қозоғистонда MICE-туризм йўналиши фаол ривожланяпти.
Жалғас Мўлжігіт, «Astanainvest» бошқаруви раиси ўринбосари:
- Бизнинг бош мақсадимиз — шаҳарда йирик конференциялар ва форумлар ташкил қилиш. Таъкидлаш лозимки, ҳозир тадбиркорлик туризми жадал ривожланяпти. Шаҳримизда 5 ва 4 юлдузли тармоқ отеллари етарлича мавжуд. Тадбиркорлик туризмини ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар бор. Кўргазмалар учун улкан бинолар бунёд этилган. ЭКСПО халқаро кўргазмалар маркази мавжуд. У Маркаий Осиёдаги энг йирик иншоотлардан бир ҳисобланади. 2021 йилда туризмни ривожлантиришга 37 миллиард тенге инвестиция жалб этилди.
Ички туризм кўрсаткичлари ҳам жадал ўсмоқда. Ўтган йилда пойтахт меҳмонлари сони 90 фоизга, хорижлик саёҳатчилар сони 30 фоизга ортди. Экспертлар прогнозига кўра, жорий йилда улар сони 1 миллионга етиши мумкин. Шуни ҳам айтиш керакки, 74 мамлакат билан визасиз тартиб жорий этилган, йил охиригача бу рўйхат 100 тагача етса ажабмас.
Абдумалик Сарманов таржимаси.