Қосим-Жўмарт Тўқаев видеоконференцалоқа орқали Рим Папаси Франциск билан музокара ўтказди. Томонлар Қозоғистон ва Ватикан ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини, шунингдек, конфессиялар аро муроса ва динлараро мулоқотни муҳокама қилишди. Яқинда ўтиши режалаштирилган Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари VII Съезди кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Бу тадбир сентябрь ойида Қозоғистон пойтахтида ўтказилади. Рим Папаси республикага расмий ташриф билан келишини ва VII Съездда қатнашишини тасдиқлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу тадбир Қозоғистон учун муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Давлат раҳбари суҳбатдошини Конфессиялараро тотувлик ва бирдамлик Қозоғистон модели билан таништирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.