Екатеринбургда Қозоғистон Бош консулхонаси очилди. Тадбирда
республика Бош вазири Алихан Смаилов иштирок этди. Унинг
таъкидлашича, Бош консуллик Қозоғистоннинг
Россия
минтақалари билан стратегик ҳамкорликни, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни
кенгайтиришга, шунингдек,
хизмат кўрсатиш суръатини оширишга хизмат қилади. Консуллик округига Свердловск, Челябинск, Курган, Тюмен вилоятлари ва Пермь ўлкаси киради. Бу ҳудудда 90 мингдан зиёд
қозоқ, шу жумладан, 7 мингдан
зиёд қозоғистонлик талаба яшайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси