Қозоғистонда Тожикистон савдо уйлари очилади

Қозоғистонда Тожикистон савдо уйлари очилади

Қозоғистонда очилиши режалаштирилаётган савдо уйларида Тожикистон корхоналарининг маҳсулоти намуналари қўйилиши мўлжалланмоқда. Ҳозир мазкур ташаббус устида иш олиб борилаётир. Мазкур Марказий Осиё давлати экспорт агентлиги берган маълумотга кўра, Туркия, Саудия Арабистони ва Россияда ҳам шу каби савдо масканлари очилади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамокрлик кенгайиб бормоқда. 2022 йилда бу кўрсаткич бир ярим миллард долларни ташкил қилди. Шу жумладан, Қозоғистон 878 миллион долларга маҳсулот экспорт қилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси