Е.Тўғжанов: «Пенсия ёшини пасайтириш муҳокама қилиняпти»

Е.Тўғжанов: «Пенсия ёшини пасайтириш муҳокама қилиняпти»

Пенсия ёшини камайтириш масаласи муҳокама қилинади. Бош вазир ўринбосари Ерали  Тўғжановнинг таъкидлашича, бу мавзу кун тартибига киритилган. У йил охирида Ижтимоий кодекс муҳокамаси доирасида оммавий ахборот воситалари иштирокида кўриб чиқилади.

«Бир неча марта айтилди. Бу мавзуни шахтёрлардан бошқалар ҳам кўтаряпти.  Аёлларга келсак, улар ҳозир 60-61 ёшда пенсияга кетяпти. Бу мавзу кун тартибида. Муҳокама қилинади», дея аниқлик киритди Ерали  Тўғжанов.

Эслатамиз, Мажилис депутати Ерлан Смайлов зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришлар ходимлари пенсия ёшини камайтиришни таклиф қилганди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.