Қозоғистонликлар бир-бирига олтин қуймалари совға қилишяпти

Қозоғистонликлар бир-бирига олтин қуймалари совға қилишяпти

Қуйма олтин совға бўла олади. Экспертлар таъкидлашларича, сўнгги вақтда қозоғистонликлар тобора кўпроқ олтин ҳадя этяпти. Эслатамиз, Миллий банк 2017 йилдан иккинчи даража банклари ва пул алмаштириш пунктлари орқали аҳолига олтин сотишни йўлга қўйганди. Шундан буён қозоғистонликлар салкам 75 мингта турли номиналдаги қуймаларни харид қилишди. Уларнинг энг енгили - 5 грамм, энг оғири – 100 грамм. Бундай қуймалар асосан Алмати, Нур-Султон ва Атирауда харидоргир. Миллий банкда таъкидлашларича, уларнинг қийматини таъминлашдаги асосий омил – қуйма олтинни банклар ва алмаштириш пунктлари қайта сотиб олиши мумкинлигида. Мижоз пулини бир кун ичида олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси