Эксперт: Лотин ёзувига ўтиш – глобаллашув сари қадам

Лотин ёзувига ўтиш Қозоғистоннинг жаҳон ахборот маконига киришини жадаллаштиради. Каналимизга берган интервьюсида филология фанлари доктори, профессор Зейнеп Базарбаева шундай фикр билдирди. Унинг айтишича, шу тариқа аҳолининг тахминан 80-90 фоизи лотин ҳарфларида ёзадиган ва ўқийдиган жаҳон ҳамжамияти учун қозоқ халқининг бой мероси, маданияти ва тарихи билан танишиш осонлашади.

ЗЕЙНЕП БАЗАРБАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ АКАДЕМИГИ:

- Қайта ишланган лотин ҳарфларига асосланган янги алифбо орфография гуруҳи йиғилишлари, семинарлар, давра суҳбатлари, конференцияларда муҳокама қилинди ва тор мутахассислар ҳамда кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланди. Эндиликда мазкур тузатилган ва қайта ишланган алифбо ҳамда орфография қоидалари кўриб чиқиш учун мамлакат ҳукумати қошидаги миллий комиссияга топширилади.