Алматида Baiqonyr кинофестивали ўтказилади

Алматида Baiqonyr кинофестивали ўтказилади

7-10 сентябрь кунлари Алматида BAIQONYR Қисқа VIII метражли фильмлар фестивали ўтказилади. Унинг доирасида халқаро ва миллий даражада 2 та асосий танлов ташкил қилинади. Биринчисида 6 та мамлакатнинг 18 та картинаси қатнашади, иккинчисига 20 та лента тақдим этилган. Туркий халқлар мусиқий видео махсус танлови ва анимациявий кино фестивалида ҳам энг кучлилар сараланади. Талабалар картиналари ичидан ҳам энг кучлилари белгиланади. Танловдан ташқари дастур ҳам қизиқарли. Кинофестиваль доирасида II МДҲ мамлакатларининг киношунослари ва танқидчилари форуми ўтказилади. Унда турли давлатлардан келган 20 нафар мутахассис қатнашади. Машҳур усталар лекциялари, кино саноатининг долзарб муаммолари бўйича давра суҳбатлари, янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилади. Эслатамиз, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан бўлган 85 нафар кинематографист BAIQONYR совриндори бўлган.


Абдумалик Сарманов таржимаси.