Қўстанай вилоятида электроэнергия чиқариш 10 марта ортади. Минтақадақуввати 150 МВт бўлган учта шамол электр станцияси қурилади. Келгуси уч йил ичида ТЭМ йўналишида 6 та янги лойиҳа рўёбга чиқарилади. Уларнинг умумий қуввати - 1,2 ГВт. Бош вазир минтақада транспорт ва энергетика инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича Президент топшириқлари қандай бажарилаётгани билан танишди. Ўлжас Бектенов минтақадаги иссиқлик тармоқлари модернизацияси режалари билан танишди. Автомобил трассалари ҳам такомиллашаяпти. «Марказ – Ғарб» йўли Арқалиқ, Тўрғай ва Иргиз орқали Астанани Транскаспий халқаро транспорт йўналиши билан боғлайди. Лойиҳага кўра, халқаро стандартларга мос замонавий трасса бунёд этилади. Магистралнинг ўтказиш қуввати – суткасига 3 минг автомобиль.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Бу лойиҳа Президент топшириғига кўра рўёбга чиқариляпти. Мамлакат учун ҳам, Тўрғай учун ҳам жуда муҳим, унга энг юксак даражада масъулият билан қараш зарур. Бир ой давомида лойиҳа устида иш бошланади, ишлар сифатли ва жадал ҳал қилиниши лозим. Янги йўл қошида бизнес учун имкониятлар яратилади. Лойиҳа минтақани ривожлант иришга янги туртки беради. Вазирлик билан бирга тегишли ишлар амалга оширилиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

