Астанада дипломатик корпус ва халқаро
ташкилотлар иштирокида янги Конституция лойиҳаси муҳокама қилинди. Йиғилганлар Асосий қонунда фуқароларнинг рақамли
муҳитдаги ҳуқуқлари кўрсатилгани, мулк ва уй-жой дахлсизлиги кафолатлари
кучайтирилгани кўрсатиб ўтди. Давлат органлари ва амалдорларнинг
ноқонуний фаолияти туфайли етган зарар учун давлатнинг жаовбгарлиги белгиланган. Дипломатик корпус вакиллари
Конституциявий ислоҳотнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъкидлади. Жонли
онлайн-трансляция тарзида ташкил қилинган йиғилишни 1 миллион
нафардан кўпроқ одам томоша қилди. Бу эса фуқаролар фаоллиги ортиб
бораётганини кўрсатади. Конституцияда кўрсатилган республика
ташқи сиёсати жиҳатлари тушунтирилди. Халқаро шартномалар мамлакат ҳуқуқ
тизимининг узвий қисми бўлиб қорлиши ва албатта бажарилиши таъкидланди.
Эльвира Азимова, Қозоғистон
Республикаси Конституциявий Суди
раиси:
- Таклиф этилаётган Конституция лойиҳаси мавжуд
конституциявий шартларни қайта кўриб чиқишни кўзда тутмайди. Қозоғистон
имзолаган шартномалар, конвенциялар қонунийлигини шубҳа
остига қўймайди. Ҳуқуқ масаласида судялар
ишларни кўриб чиқишда фақат Конституция, қонунлар,
бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнигина эмас, халқаро
шартномаларни ҳам ҳисобга олиши, уларга асосланиб ҳукм чиқариши кераклиги
кўрсатилган.
Арман Исетов, Қозоғистон
Республикаси Ташқи ишлар вазири
ўринбосари:
- Асосий қонун лойиҳасида Қозоғистон
Республикаси ташқи
сиёсати, тинчлик ва ҳамкорлик тамойилларига ажратилган.
Конституциявий янгиликлар мамлакатимизнинг
халқаро ҳуқуқ тамойилларига, мамлакат ривожланишининг бугунги
босқичига ўтишдаги миллий устуворликларга таяниши акс эттирилган. Шу жумладан, янги Конституция лойиҳасининг 10 -моддасида
ҳамкорлик, бошқа давлатлар ички ишлаига аралашмаслик, халқаро баҳсларни тинч
йўл билан ҳал қилиш тамойилларини кўзда тутади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

