Нур-Султон шаҳри ҳокими Алтай Кулгинов пойтахт аҳолисини келаётган байрамларни оила даврасида ўтказишга, одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка чақирди. Бундан ташқари, у Марказий Коммуникациялар хизматида ташкил қилинган брифингда барча санитария меъёрларига риоя қилаётганларга миннатдорчилик билдирди.
АЛТАЙ КУЛГИНОВ, НУР-СУЛТОН ШАҲРИ ҲОКИМИ:
- Олдинда байрамлар кутилмоқда, шу даврда одам кўп тўпланадиган жойларга бормаган маъқулроқ. Олдинда оилавий байрам – Янги йил. Уни оила даврасида, тор доирада нишонлаш шифохонада ўтказишдан кўра мақбулроқ. Имкон қадар эҳтиёт бўлишни тавсия қиламиз ва сўраймиз.
Бундан ташқари, Алтай Кулгинов байрам кунлари локдаун жорий этиш режа қилинмаганини билдирди.