Дунё аҳли қозоқ
қўшиқларини куйлаяпти, мамлакат тарихи билан танишиш истагида. Ажойиб санъати
билан беш қитъа аҳлини ўзига жалб қилган Димаш Қудайберген номи халқнинг
оғзидан тушмаяпти. Ўзига хос овозга эга санъаткорнинг миллионлаб мухлислари
бор. Улар севимли қўшиқчиси шарафига турли хайрия ва экология тадбирлари
ўтказмоқда. Бу сафда америкаликлардан иборат фан-клуб ҳам ишлаб турибди.
Телеканалимиз уммон ортида яшовчи мухлислар билан учрашди. Улар Димашнинг
Қозоғистондаги концертларини ҳам жон қулоғи билан тинглашганини, қозоқ
халқининг санъати билан танишганини, куй қудратига тан беришганини айтишди.
Шунингдек, Астана ва Алмати шаҳарлари ҳамда табиати гўзаллиги билан танишишгани
таъкидлашди.
Бир-бирига умуман
ўхшамайдиган шаҳарлар экан. Иккисини кезарканмиз, унутилмас таассуротлар олдик.
Келажакда яна Қозоғистонга келишни истаймиз. Фақат бу сафар Димаш туғилган
жойларни кезсак, улғайган ерини кўрсак, деймиз. Мухлислар клуби унинг кичик
ватани, халқи маданияти билан қизиқади. Иқтидорли фарзандини улғайтирган қозоқ
заминига ташриф буюришни истаймиз.
Ўзимга «Менга
муҳаббат бер» қўшиғи жуда ёқади. Унинг қозоқ ва хитой тилларидаги матнини ҳам
ёдлаб олишга ҳаракат қиляпман. Тингларканман, танам титрайди. Юрагим қаттиқроқ
ура бошлайди.
Мен аввало унинг
ўзига хос овози, қўшиқлари мазмундорлиги ёқади. У бошқалардан кескин фарқ
қилувчи ноёб қобилият эгаси. Биздаги Мухлислар клуби орқали унинг бошқа
қирраларини ҳам таний бошладим. Димаш жуда камтар экан. Ва жуда ажойиб.
Абдумалик Сарманов таржимаси.