Қозоғистонлик ижрочи Димаш Қудайберген продюсер
сифатида карьерасидаги дастлабки мукофотни
олди. Хитойнинг Макао шаҳрида ўтказилган Weibo Gala
маросимида артист тақдирланди. Унга халқаро маданий алмашинувларни
ривожлантиришдаги хизмати учун мукофот берилди. Маросимда «Voice Beyond Horizon» (Войс Бейонд Хорайзон) лойиҳасини
тақдим қилди, уни рўёбга чиқаришда қатнашганларга миннатдорчилик билдирди. Шоу финали яқинда
телевидениега чиқади. Анжуманда ижодкор
«Fire» композициясини қозоқча рэп билан тўлдирган ҳолда
намойиш қилди.
Димаш
Қудайберген, Қозоғистон халқ артисти:
-
Бу мукофот мен учун қимматли. Гап шундаки, турли давлатларда қўшиқчи сифатида
мукофотлар олганман, лекин энди продюсер сифатида тақдирлашди. «Voice Beyond
Horizon» лойиҳасида қатнашганларга миннатдорчилик билдираман. Қозоқ халқида ҳам
«Ёлғиз отнинг чанги чиқмас», деган мақол бор. Бу мукофотга жамоа билан бирга
эришдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

