Astana Think Tank Forum анжуманида Қозоғистон стратегик тадқиқотлар
институтида ишлаб чиқилган янги рақамли майдонча – Central Asia Insights тақдим этилди. Унда Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари
бўйича илмий мақолалар, аналитик материаллар ва тадқиқотлар чоп этилади. Майдонча хорижлик мутахассислар минтақавий
аналитикани ўргана олиши ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтиришга
қаратилган. Сайтда ҳозирнинг ўзида сиёсий ва иқтисодий шарҳлардан тортиб, демография ва халқаро муносабатларгача бўлган мазмундаги 80 тача
материал бор. Фойдаланувчилар
унга инглиз тилидаги мақолалари, китоблари, маъруза ва монографияларини қўйиши мумкин. Истиқболда Central
Asia Insights дунёнинг ҳар қандай
нуқтасидан кириш мумкин бўлган Марказий Осиё бўйича энг йирик аналитика онлайн-архивига айланиши кутилмоқда.
Айгуль Кўшербаева, Қозоғистон
Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти олим-котиби:
- Мазкур майдонча, биринчидан, бизнинг замон билан
ҳамнафас – рақамлаштириш сари ҳаракатланаётганимизни кўрсатади. Иккинчидан, у
қўшимча кейс ёки кўриниш беради. Масалан, бугунги анжуман доирасида
ўтказиладиган бир қанча сессия биз чоп этган маърузаларни кўриб чиқишга
бағишланган. Масалан, Марказий Осиё ва Афғонистон ёки демографик стратегия ва демография. Бу майдонча мутлақо
очиқ, унда имкониятларни бошқариш мумкин.
Astana Think Tank
Forum халқаро мулоқот майдончаси етакчи экспертлар, аналитиклар, сиёсатчилар ва халқаро ташкилотлар етакчиларини
жамлади. Форумга 40 та давлатдан 500 нафардан зиёд қатнашчи ташриф буюрди. Мунозаралар глобал бошқарувни трансформациялаш, хавфсизлик архитектураси, иқтисоддаги ўзаро алоқалар, технологиялар, демографик ва
иқлим ўзгаришлари, ўртача давлатларнинг халқаро муносабатларга таъсири ва замонавий
геосиёсатда Марказий Осиё минтақасининг аҳамияти каби мавзуларда ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

