Депутатлари тошқин муаммосини тилга олди

Депутатлари тошқин муаммосини тилга олди

Ҳукумат, шу жумладан, сув тошқинлари масаласида фавқулодда вазиятлар оқибатини бартараф қилиш эмас, олдини олишга йўналтирилган тизимли ва мажмуавий чора-тадбирларини кўрсатиб бериши зарур. Сенатор Сергей Ершов шу борада депутатлик сўровини йўллади. Унинг таъкидлашича, ҳозир мамлакатда мавжуд бўлган гидротехник иншоотларнинг деярли ярми авария ҳолатида, ремонт ва модернизацияга муҳтож. Сенатор маълум қилишича, тошқиннинг олдини олиш мамлакат сув хавфсизлигининг узвий қисми ҳисобланади. Шунинг учун янги Сув кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштириш, эътибордан четда қолдирмаслик керак.

Сергей Ершов, Қозоғистон Республикаси Парламент  Сенати Депутати:

– 2022 йил 14 апрелда бўлиб ўтадиган палатанинг навбатдаги йиғилишида мазкур депутатлик сўровига оғзаки жавоб беришни сўраймиз. Фавқулодда вазиятлар вазири жаноб Ильин, сув захираларини бошқариш бўйича Экология, геология ва табиий захиралар вазири Брекешевни, жала канализацияси, ариқ тизимлари ва йўллар қурилиши бўйича Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Ускенбаевни чақирган ҳолда  бу масалани муҳокама қилишни таклиф этамиз.

Сенат раиси Маулен Ашимбаев таъкидлаганидек, мамлакатнинг қатор минтақалари тошқин ва баҳорги эрувгарчиликдан азият чекди. Маҳаллий ҳокимлик органлари, вазирликлар бунга тайёр эмасди. Сенат раиси ўринбосари Ольга Перепечинага бу масалани назоратга олиш топширилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.