Мажилис ва маслихатлар депутатлари сайловчилар ишончини йўқотса, мандатидан айрилади. Энди қозоғистонликлар шундай ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин. Мазкур меъёр «Давлат раҳбарининг 2022 йил 16 мартидаги Мактубини амалга ошириш доирасида Қозоғистоннинг айрим конституциявий қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституцион қонунга тузатишда кўрсатиб ўтилган. Ҳужжат Парламент Қуйи палатасининг ялпи мажлисида адлия вазири Қанат Мусин томонидан ўқиб эшиттирилди. Таклиф қилинаётган меъёрни мажилисменлар дастлабки ўқишдаёқ маъқуллади.
Қанат Мусин, Қозоғистон Республикаси Адлия вазири:
- Бу номзоднинг ўзига боғлиқ. Уларнинг ҳар бири сайлов пайтида ўзи мансуб округда сайловчилар муаммоларига эътибор қаратиш, эшитиш ва ечишга ваъда беради, аммо буни бажармайдиган одамлар ҳам бор. Ҳар бир алоҳида ҳолатда сайловчилар депутат ишончни оқлаган-оқламаганини ўзлари ҳал қилади.
Вазир айтишига кўра, депутатлик мандатини қайтариш учун сайловчилар етарли миқдорда овоз тўплаши шарт. Шунингдек, мажилисменлар яна бир қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва маъқуллади, унга кўра, бундан кейин 25 октябрда миллий байрам – Республика куни нишонланади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.