Манғистау денгиз пиёдалари жанговар машқлар ўтказаяпти. Уларда Каспий флотилиясининг 100 нафар аскари қатнашяпти. БТР ларнинг биринчи сузиши махсус майдончада амалга оширилди. У денгиз соҳилидан 50 метр масофада бунёд этилди. Сув трассаси 500 метрни ташкил қилди. Денггиз десанти икки метр чуқурликка кирди. Таъкидлаш жозики, армия механик ҳайдовчиларини иккинчи марта бундай машқларда қатнашяпти. Аввалроқ аскарлар бронетранспортёрларни қуруқликда бошқариш бўйича машқларда иштирок этган. Тадбир 19 августгача давом этади.
Нурдўс Бўлаткайзин, механик-ҳайдовчи:
- Биз сув тўсиқларини енгиб ўтишни ўргандик. Яхши тажриба орттирдик. Бу кунга анча тайёрландик. Жанговар машқларда барча қўйилган вазифаларни бажара оламиз, деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.