Алматилик Давид Чарлин Болалар Eurovision ига боради

Алматилик Давид Чарлин Болалар Eurovision ига боради

Алматилик Давид Чарлин Болалар Евровидениесида Қозоғистон шаънини ҳимоя қилади. Бу имкониятга у Ақтўбеда бўлиб ўтган «Бақитти бала-2022» танловидаги иштироки туфайли сазовор бўлди. Бу сафар халқаро лойиҳада қатнашиш учун икки юздан зиёд ижрочи ариза берган. 21 нафари финалга чиқди. Беллашувларда Қозоғистон, Россия, Арманистон, Ўзбекистон, Туркия, Испания, Болгария ва Руминия вакиллари қатнашди.

Давид Чарлин, "Бақитти бала-2022” танлови иштирокчиси:

- Биринчи марта «Бақитти бала" танловида қатнашдим. Халқаро танловда Қозоғистонни тақдим этишдан бахтиёрман.

Жан Муқанов, продюсер:

- Жорий йилда “Бақитти бала” халқаро танловида Eurovision танловига саралаш ишлари бўлиб ўтди. Давидга ишонаман.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.