Қозоғистон Парламенти 1,3 миллиард долларга тенг маблағ олишни тасдиқлади

Қозоғистон Парламенти 1,3 миллиард долларга тенг маблағ олишни тасдиқлади

Қозоғистон учта халқаро банкдан 1,3 миллиард доллар маблағ жалб этади. У мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлайди ва молиявий барқарорлигини таъминлайди. Республика Сенати Осиё Тараққиёт банки, Осиё Инфратузилмавий инвестициялар банки ва Халқаро Тикланиш ва тараққиёт банки билан тузилган тегишли шартномани маъқуллади. Депутатлар фикрича, мазкур қарз давлатнинг республика бюджети доирасида зиммасига олган мажбуриятларини бажаришини таъминлайди. Шу жумладан, инфратузилмаларни ривожлантириш, ижтимоий соҳа, транспорт сектори ва бошқа асосий йўналишларда ишлатилади.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

Кўрилган шартнома муҳим лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун тайёрланган. Улар келажакда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланишидаги асосий стратегик устуворликларни бажаришига ёрдам беради, деб умид қиламиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси