Ўзбекистон Миллий инвестиция фонди Лондон фонд биржасида савдоларни бошлади. Бу мамлакат учун биринчи халқаро IPO. Жамғарма портфели энергия сектори, банк ва телекоммуникация, авиация соҳаларида ишловчи 13 та давлат компаниясининг улушидан иборат. Ушбу молиявий майдончага чиқиш, экспертлар фикрича, ташкилот шаффофлик, корпоратив бошқарув ва инвесторлар билан ишлаш талабларига жавоб беришини билдиради. Таъкидлаймиз, акцияларнинг бир қисми Тошкент фонд биржасига жойлаштирилган. Умуман, IPO давомида 600 миллион доллардан зиёд маблағ жавлб қилинган.
Мариус Дан, Тошкентдаги Инвестициявий компания офисининг раҳбари:
- Ўйлайманки, Ўзбекистон Миллий инвестиция фондининг IPO га чиқиши инвесторлар томонидан мамлакатга қизиқиш юқори даражада эканлигини кўрсатади. Бу акциялар илк бора халқаро майдонга чиқиши. Менинг назаримда, бу республика келажагида сармоявий ҳамжамиятга ишончни юқори даражага кўтариш ва иқтисодий ислоҳотлар ютуғини тасдиқлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

