Қосим-Жўмарт Тўқаев Бокуда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон Иқлим саммитида мамлакатимиз павильонини бориб кўрди. Қозоғистон экспозициясида маданий, инновациявий ва экологик лойиҳалар тақдим этилган. Давлат раҳбарига “яшил” водород ишлаб чиқарадиган бўлажак “Hyrasia One” заводи тақдим қилинди, шунингдек, маҳаллий биомаҳсулотлар намойиш этилди. Таъкидлаймиз, кўргазма майдони табиий материаллар қўлланган ҳолда этник услубда безатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.