Сенат Ер муносабатлари бўйича қоун лойиҳасини Мажилисга қайтарди. Кўрсатилган қўшимчаларга кўра, юқори палата ўрмон етиштириш иши ҳам фақат Қозоғистон фуқароларига ҳамда улар таъсис этган ҳуқуқий шахсларга берилишини таклиф қилган. Эслатамиз, қонун лойиҳаси хорижликларга қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларни сотиш ва ижарага беришни тақиқлашни кўзда тутади
Ишлатилмаётган ерларни тортиб олиш муддатини ҳам бир йилгача қисқартирилиши мумкин. Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, ердан унумли фойдаланиш давлат назоратига олинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси