Қосим-Жўмарт Тўқаевга
ишонч ёрлиқлари топширилди
Ақўрдада бугун 14
давлат элчилари Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ишонч ёрлиқларини топширади.
Дипломатларга мурожаат этар экан, Давлат раҳбари Қозоғистон бу мамлакатлар
билан ўзаро фойдали, дўстона алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан
манфаатдорлигини таъкидлади. Шунингдек, Давлат раҳбари Қозоғистоннинг иқтисодий
ривожланиш истиқболлари катталиги ва у жаҳон иқтисодиётининг салмоқли бир
қисмига айланиш учун бор кучини сарфлашга тайёрлигини билдирди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қозоғистон жаҳоннинг
барча давлатлари билан дўстона муносабатлар ўрнатишга йўналтирилган тинчликсевар
ташқи сиёсат юритмоқда. Бизнинг сиёсатимиз БМТ Низоми, мақсад ва тамойиллари асосидаги
адолатли дунё тартибини яратиш тарафдори бўлиб, мамлакат хавфсизлиги ва
барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган. Иқтисодиётимиз Марказий Осиёда
энг йирик, лекин биз бу билан тўхтаб қолмаймиз. Илгарилашни, иқтисодиётимизни
янада барқарор ва мустаҳкам қилишни истаймиз.
Маросим ниҳоясида Президент элчиларни Қозоғистондаги дипломатик миссияси бошланиши билан табриклади ва икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш бобида уларга муваффақиятлар тилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу давлатлар раҳбарларига ҳам яхши тилакларини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.