Барча жараёнларни ёппасига рақамлаштириш. Пойтахтда Европа модели асосида "Smart Astana" концепцияси фаол рўёбга чиқариляпти. Бу эса Нур-Султонни «ақлли» шаҳарга айлантириш имконини беради. Бунинг учун инфратузилмаларни яхшилашда давом этиш, илғор рақамли лойиҳаларни жорий этиш керак.
Жанат Маусимбаев, «Астана Innovations» лойиҳаларни ривожлантириш департаменти директори:
- Масалан, «Клокстер» лойиҳаси. Шу кунларда 59-мактабда чеҳраларни таниш тизими ўрнатилди. Мазкур тизим ота-оналарга фарзандлари мактабга қачон келиб-кетганини текшириб туриш имкониятини беради. Тизим фақат одам юзини “танийди”, бир вақтнинг ўзида ниқоб таққан-тақмаганини, тана ҳароратини аниқлайди. Синовдан ўтаётган яна бир лойиҳа: ҳавони ионлаштириш ақлли тизими. Ушбу бекатда март ойида мазкур лйоиҳани синаб кўриш бошланган. Тизим ҳавонинг 99,9 фоизини ионлаштиради, демак истаган одам бу ерда ниқобсиз туриши мумкин. Шунингдек, тизимда видеокузатув ва аҳолини оғзаки огоҳлантириш ҳам бор.
Ақлли шаҳар – фақатгина юксак технологиялар дегани эмас. Пойтахт аҳолиси учун турли фойдали сервис-марказлар ишга тушириляпти. Шулардан бири - «iQala». У «ягона дарча» тамойили асосида бир жойдан 150дан зиёд хизмат кўрсатади. Натижада, анча вақт тежалади. Энг харидоргир хизматлар қаторида сув, иссиқлик, электр қуввати таъминоти ва қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш бўйича шартномалар бор.
Еркебулан Сейсепов, Нур-Султон шаҳри Рақамлаштириш ва давлат хизматлари бошқармаси инновацияларни ривожлантириш бўлими раҳбари:
- Биздаги монополиялар тақдим этадиган барча хизматларни 15 минут давомида бир жойда олиш мумкин. iQala маркази орқали 180 минг аризага жавоб берилди. Шаҳарнинг бу тажрибаси Ҳукумат томонидан маъқулланди ва Нур-Султон фаолиятидан нусха кўчиришяпти. Бошқа минтақаларда ҳам ундан фойдаланишади.
Мутахассислар фикрича, шу кунларда соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, уй-жой-коммунал хизматлар ва хавфсизликка эътибор катта. Шу тариқа, барча соҳаларда рақамлаштиришни кенгайтирган ҳолда қулайликларга эришиш мумкин. Бу эса аҳоли фаровонлигига ижобий таъсир қилади.
По словам специалистов, сегодня особое внимание уделяется таким сферам, как здравоохранение, образование, транспорт, ЖКХ и безопасность. Собственно, тем самым, цифровизировав которые, можно в разы повысить комфорт, а значит и качество жизни жителей.
Абдумалик Сарманов таржимаси