Давид Чарлин Junior Eurovision-2022 да Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади

Давид Чарлин Junior Eurovision-2022 да Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади

12 ёшли алматилик Давид Чарлин Ереванда бўлиб ўтадиган Евровидение танловида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Ёш ижрочи Ереванга ўз жамоаси билан жўнаб кетади. У Европанинг 15 давлати вакиллари билан ёнма-ён ғалаба учун курашади.

Ушбу нуфузли танловда Қозоғистон вакиллари 5-маротаба қатнашиши. Турли йилларда Данелия Тўлешова, Ержан Максим, Қарақат Башанова, Бекнур Жанибекули ва Алинур Хамзин мамлакатимиз вокал санъатини дунёга тақдим этган. Baqytty Bala-2022 болалар вокал танлови якунлари чиқарилгач, Қозоғистон номидан Ереванда Давид саҳнага чиқиши эълон қилинди.

Давид Чарлин, «Junior Eurovision-2022» иштирокчиси:

- Мен «Жер ана» қўшиғини куйлайман. Бу қўшиқнинг мазмуни жиддий. Жорий йилда кўп қатнашчилар фақат қувноқ, рақсга мос қўшиқлар тайёрлаган. Бизда эса жиддий мазмунга эга жиддий ашула бўлади. Биринчидан, саҳнада ҳаяжонланмайман. Айни вақтда мен учун имкон қадар кўпроқ одам овоз беришини кутяпман. Ғалаба қилиш имкони кўпаяди.     

Давид Чарлин танловга сидқидилдан тайёрланмоқда. Танлов арафасида арман тилини ўрганди, қозоқ тилини эса пухта ўзлаштирган. Продюсерлар таъкидлашича, Давид Қозоғистондан профессионал жамоа билан бирга боради.

Жан Муқанов, продюсер:

- Юксак даражада тайёргарлик кўрилди, овози жуда кучли. «Давид ғалаба қилармикан?» дейсизми?  Албатта, шунинг учун танловга кетяпмиз.

Таъкидлаш лозимки,  «Junior Eurovision-2022» халқаро танловининг гранд-финали  11 декабрда бўлиб ўтиши белгиланган. Ёш артистлар жонли эфирда куйлаши кутилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси