Шулардан бири – янги «Дарбаза – Мақтаарал» темирйўл линияси. Томонларнинг фикрича, янги иншоот «Сариағаш» ўтказиш пунктидаги юкламани енгиллатади, йилига яна 10 миллион тоннагача қўшимча юк оқимини таъминлайди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, республика саноат кооперацияси доирасида жами 2 миллиард доллар қийматга эга 42 та қўшма лойиҳани рўёбга чиқаради. Улардан 29 таси Қозоғистонда, 13 таси Ўзбекистонда.
Абдумалик Сарманов таржимаси