Ҳар бир фуқаро ўзи яшаётган мамлакат тили ва анъаналарини ҳурматлаши зарур. Абай асарларини ёддан ўқиб бера оладиган Дмитрий Ромащенко шундай ҳисоблайди. Этник украин бўлгани ҳолда у қозоқ шоирлари асарларини ўқишни ёқтиради. Айни вақтда у Қўстанай мактабларидан бирида қозоқ тили ва адабиётидан дарс беради.
Дмитрий Ромашченко – Россия чегарасидаги Фёдоров туманидан. У русийзабон муҳитда улғайган. Шунга қарамай, қозоқ тилини мукаммал ўрганиб олди.
Алтинай Дўненбаева, ўқувчи:
- Рус мактабида ўқийман. Лекин кўпроқ Дмитрий Сергеевичнинг сабоқлари туфайли қозоқ тилини мукаммал биламан. У менга ёқади.
Тил ўрганишдаги асосий усул – сўзларни ёд олиш, дейди Дмитрий. Бу иш билан ҳар куни шуғулланиш лозим. У қозоқ тилини ўрганишида мунтазам адабиётларни ўқигани фойда берди. Биринч навбатда – Абай асарлари. Лекин у биринчи марта қозоқ тилида тўла ўқиган асар Чингиз Айтматовнинг "Фидокор" романи эди.
Дмитрий Ромашченко, қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси:
- Абайнинг ўн олтинчи сўзи, адашмасам шундай эди: Қозоқ дуолари Яратганга хушёқадими, деб ўйламайди. У фақат бошқалар қилган нарсани такрорлайди. Ибодат қиларкан, туради, ётади. Худога қарзини сўраб келган савдогарга қилинган муомала қилинади: «Бундан бошқа нарсам йўқ, истасанг ол, истамасанг олма. Мен сенга молни ернинг остидан топиб бераманми?».
Абдумалик Сарманов таржимаси