Қозоғистонда сўнгги уч йилда 41 та IT-мактаби очилди

Қозоғистонда сўнгги уч йилда 41 та IT-мактаби очилди

Қозоғистонда сўнгги уч йилда 41 та IT-мактаби очилди. Уларда 55 минг қозоғистонлик таълим оляпти. Республика Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, таълим олувчилар сони 2021 йилдагидан 3 минг нафарга кўп. Таълим масканлари замонавий ускуналар ҳамда робототехника кабинетлари билан жиҳозланган. Мукаммал таълим дастурлари ишлаб чиқилган. Уларнинг барчаси рақамли билим ва малакаларни ривожлантиришга қаратилган. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда IT-мактаблар республика ва халқаро олимпиадаларда, умумтаълим предметлари ва робототехника бўйича танловларда фаол қатнашяпти. Ўтган йили қозоғистонлик ўқувчилар Информатика бўйича халқаро олимпиадада икки кумуш ва икки бронза медаль олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси