Кибербуллинг учун жазо бор

Кибербуллинг учун жазо бор

Мамлакатимизда кибербуллинг тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Лекин бугунги кунда махсус қонун йўқлиги жавобгарликдан қутқармайди. Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни ҳақоратлаш, бўҳтон уюштириш, таъқиб қилиш ҳам тегишли қонун меъёрларига кўра жазоланади. Масалан, судга тазйиқ ўтказиб, ҳали қарор чиқмасдан туриб, жамоатчиликни чалғитгани учун 2 минг ойлик ҳисоб кўрсаткичигача бўлган миқдорда жарима солиш кўзда тутилган. Ёки 600 соатгача ижтимоий ишларни бажаришга ҳукм қилиниш, икки йилгача озодликдан маҳрум этилиш ҳам мумкин.

НАДЕЖДА ЯНЧУК, «АР-БЕДЕЛ» КИБЕРТАЖОВУЗНИНГ БАРЧА ТУРЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ЖАМҒАРМАСИ СУД АМАЛИЁТИ РАҲБАРИ:

- Кибербуллинг ҳақида гап кетганида, Жиноят кодексида кўзда тутилган яна бир модда ҳақида ҳам гапириш керак. Кибербуллинг - аслида ижтимоий тармоқлар ёки интернет орқали озор етказиш. 411-моддага кўра, суд жараёни иштирокчиларига  туҳмат қилганлар жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган. Бу меъёр икки қисмдан иборат. Улардан бири судьялар фаолиятига боғлиқ бўлса, иккинчисида суд жараёнида иштирок этаётган прокурор, эксперт ва бошқа хизматчиларга нисбатан қилинган ҳаракатлар кўзда тутилган. Шуни ҳам унутмаслик керакки, тегишли меъёрларга мувофиқ, жазо фақат суд хизматчилари кўриб чиқаётган ишга боғлиқ туҳмат сўзлар учун белгиланиши мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.