2000 га яқин тиббиётчи COVID-19га қарши эмланди

2000 га яқин тиббиётчи COVID-19га қарши эмланди

Қозоғистон пойтахтида кейинги икки ҳафтада 6300 нафар тиббиёт ходимининг 1980 нафари COVID-19га қарши эмланди. Ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган. Бу ҳақда шаҳар жамоатчилик соғлиғини сақлаш бошқармаси раҳбар ўринбосари Алия Рустемова онлайн-брифингда маълум қилди. Унинг айтишича, вакцинация муолажасини юқумли касалликлар шифохоналари, кўптармоқли стационарлар, тез ва биринчи тиббий-санитария ёрдами, санэпидхизмат, реанимация ходимлари олмоқда. Пойтахтлик врачлар Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланди. Препарат уч ҳафталик оралиқда икки марта қўлланади. Нур-Султон жамоатчилик соғлиғини сақлаш бошқармаси раҳбар муовини таъкидлаганидек, эмлашнинг иккинчи босқичи 22 февралдан бошланади. Дарвоқе, вакцинанинг кейинги тўплами ой охирида келтирилиши кутиляпти. Шундан сўнг тиббиёт ходимларини эмлаш давом этади. Кейин мактаб ва олий ўқув юрти ўқитувчилари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, сурункали касалликка чалинганлар ва бошқа гуруҳдагилар эмланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.