Чорвадорлар учун мобил илова ишга туширилди

Чорвадорлар учун мобил илова ишга туширилди

Қозоғистонда чорвачилик билан шуғулланаётганлар учун «TortTulik» деб аталадиган мобил илова ишга тушди. Электрон майдонча йирик шохли қорамоллар базасини кенгайтириш, ҳар бир мол эгаси чорвасини инвентаризация қилишига ёрдам беради. Ўз навбатида, турли касалликларнинг олдини олишга ветеринар имконияти ортади. Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, илова орқали ветеринардан паспорт олиш, биркани алмаштириш, шунингдек, вилоятлар ўртасида аукционлар ўтказиш мумкин. Вазирликда таъкидлашларича, «TortTulik» қишлоқ аҳли учун ўзига хос ахборот хабига айланади. Илова орқали соҳага оид янгиликлар тарқатилади, бўлажак вакцинация ва бошқа  ишлар хусусида маълумот берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси