Қозоғистонда экин-тикин ишлари якунланди

Қозоғистонда экин-тикин ишлари якунланди

Қозоғистонда экин-тикин ишлари якунланди. Қишлоқ хўжалик вазирлиги берган маълумотга кўра, 24 миллион гектар ерга уруғ қадалди. Алмашлаб экишни ҳисобга олган ҳолда экинларни диверсификациялаш, эҳтимолий хатарлар, бозордаги аҳвол ҳисобга олинди. Жорий йилда рентабеллиги юқори ўсимликларга эътибор қаратилди. Мойли экинлар майдони 500 минг гектаргача, озуқа экинлари майдони 100 минг гектаргача кенгайтирилди. Жами 6,5 миллион гектар ер уларга ажратилди. Бу эса мамлакат эҳтиёжларини қоплаш ва агросаноат мажмуаси экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади, дея таъкидлади экспертлар. Тегишли вазирликда маълум қилишларича, миришкорлар, ҳокимликлар баҳамжиҳатлиги ва ўз вақтида берилган давлат ёрдами туфайли ҳамма ишлар тегишли агротехника муддатларида амалга оширилди. Эслатамиз, жорий йилда экин-тикин ишларига 700 миллиард тенге ажратилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси