Қозоғистонда уй-жой сотиш ҳажми қисқарди

Қозоғистонда уй-жой сотиш ҳажми қисқарди

Қозоғистон кўчмас мулк бозори энг яхши даврини бошидан ўтказаётгани йўқ. Сўнгги икки ой давомида имзоланган олди-сотти шартномалари сони салкам икки марта камайди. Экспертлар буни қатор сабаблар билан изоҳлайди. Шу жумладан, инфляция, ипотека ўсиши, қўшни давлатларда юз бераётган ташқи факторлар, шунингдек, пенсия жамғармаларидан маблағ олиш имконияти камайди. Булар биргаликда уй-жой бозорида стагнацияга олиб келди. Аналитиклар таъкидлашича, ушбу йўналишда мисли кўрилмаган даражада кўп шартномалар жорий йил бошида кузатилганди. Январь ва февраль ойларида бирламчи ва иккиламчи бозорларда талаб кескин ортган. Икки ой давомида қозоғистонликлар тегишлича 33 минг ва 46,5 минг шартнома тузган. Март ойида эса рекорд даража кузатилди: 68,7 минг шартнома. Кейинталаб сусая бошлади. Апрелда талаб 23 фоизга, майда салкам 50 фоизга қисқарди. Шунга қарамай,  уйлар баҳоси кўтарилишда давом этяпти.

Вячеслав Лазарев, қурилиш компанияси бош директори:

- Нархлар ўсишда давом этади, чунки Россия билан фарқ сақланиб қолмоқда. Бизда материаллар импортининг 30 фоизи Россия орқали келади, валюта курси 1 га 9 бўлгача, нархлар ҳам 10-15-20 ва ундан зиёд қимматлашди.  Лекин шу кунларда уйлар енгилликлар билан сотила бошлади. Чунки қурувчилар икки томонлама муаммони бартараф этиши зарур. 

Соҳа мутахассислари фикрича, уй-жойга талаб ошиши учун давлат туртки бериши керак. Шартномалар сони камайиши кўплаб қурилиш компаниялари синишига олиб келиши мумкин, натижада, ишсизлик кўпаяди, мамлакат иқтисоди катта зарар кўради, дея таъкидлайди қурувчилар.

Вячеслав Лазарев, қурилиш компанияси бош директори:

- Компаниямиз имзолаган шартномалар сони 25-30 фоизга камайди. Соҳада ҳам шунга яқин пасайиш юз бериши мумкинлигини кўриб турибмиз. Ўрта муддатли истиқболда кўчмас мулкка талаб сақланиб қолишини кўриб турибмиз. Фақат озгина туртки етишмай турибди. масалан, 11-20-25 каби ёки бошқа фоизга оид дастурларни ишга тушириш ишни фаоллаштиради. Ҳукумат шу каби дастурларни яратиши керак, Лойиҳалар ёпилиши эса кўп одамларнинг ишсиз қолишига сабаб бўлади, холос. Қурилиш соҳасини ривожлантириш мамлакат учун жуда муҳим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.