Central Asia Gateway виртуал савдо-ахборот хаби дунёнинг энг яхши портали деб тан олинди. У жорий йилнинг май ойида ишга тушган. Ўтган давр ичида фойдаланувчилар сони 195 мингдан ошди. Ҳозир у Марказий Осиё бўйлаб 280 та савдо оқимини қамраб олган. Портал Европа Иттифоқи молиялаштирган Ready4Trade лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилди. Миллий интернет-сайтлар маълумотларини бирлаштирувчи онлайн-портал минтақа ичида савдо ҳажмини кенгайтиришга мўлжалланган. Унинг ёрдамида бизнесменлар маҳсулотининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда чегараоша савдо қилиш имкониятларини, Марказий Осиё давлатлари импорт, экспорт, транзит қоидалари жараёнларини ўрганиши мумкин.
Нурлан Кулбатыров,
заместитель генерального директора центра развития торговой политики «QazTrade»:
- Central Asia Gateway ишга туширилди. Марказий
Осиёнинг 5 та ахборот портали ягона ахборот майдонига бирлаштирилди. Масалан, Қозоғистон ун экспорти Ўзбекистон учун импорт.
«Эшикдан эшиккача» тизимида барча қадамлар, экспорт ва импорт жараёнлари
батафсил ёзиб чиқилган. ЖСТ шартномаси доирасида Марказий Осиёда савдо
тўғрисида қонун-қоидалар шаффофлиги ва уларга уланиш имкониятларини кенгайтириш
бўйича катта ишлар амалга ошириляпти.
Марказий Осиёда
савдо-сотиқни ривожлантиришга қаратилган ягона майдонча имкониятлари
кенгайтирилади. Шу жумладан, товар ишлаб чиқарувчилар учун электрон маълумотлар
базаси яратилади. Бу эса инвестициялар ўсишига олиб келади. Умуман олганда,
экспертлар фикрича, сўнгги 5 йил давомида Марказий Осиё минтақасида ўзаро товар
айланмаси 80 фоизга ўсди ва 10 миллиард долларга етди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.