Оққуйруқ отилмайди

Оққуйруқ отилмайди

Табиат ҳимоячилари учун яхши янгилик - 80 минг бош сайғоқ отиш тўғрисидаги қарор қайта кўриб чиқилади. Мамлакат олимлари мазкур жондорлар сонини тартибга келтиришнинг бошқа йўлларини ўрганишга қарор қилди. Ўтказилган махсус матбуот конференциясида Экология, геология ва табиий захиралар вазири бу борада чуқур тадқиқот зарурлиги ҳақида хулосага келинганини билдирди. Оққуйруқларнинг кўчиши, яшаш жойи, озуқа базаси мажмуавий шаклда таҳлил қилинади. Уларнинг кейинги тақдири ана шу изланишлар натижасида маълум бўлади, деди вазир.

Серикқали Брекешев, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазири:

- Сайғоқлар популяцияси чексиз кўпайиб бориши имконсиз эканлигини тушуниш зарур. Барқарор бошқарув зарур. Улар учун чекловлар бор. Биринчидан, озуқа захиралари, иккинчидан, мазкур жондорлар вақти-вақти билан турли касалликлар, бошқа сабаблардан оммавий қирилади. Шу муносабат билан, сайғоқлар популяциясининг максимал миқдорда барқарор бўлишини таъминлаш муҳим. Улардан оқилона фойдаланиш керак. Популяцияларни бошқариш синчиклаб ўрганишни талаб қилади. Биз Зоология институти билан бирга сайғоқлар масаласида чуқур тадқиқот ишларини бошлаймиз. Сўнгра жамоатчиликни илмий изланишлар натижаларидан хабардор қиламиз. Бу ишлар бир йилдан кўп вақт талаб қилади.

Эслатамиз, сайғоқлар “Қизил китоб”дан чиқарилмаган. Лекин табиатни муҳофазалаш чора-тадбирлари туфайли улар сони 2003 йилдан 2022 йилгача 21 мингтадан 1 миллиона 318 мингтагача кўпайди. Таъкидлаш лозимки, оққуйруқлар жаҳон  популяциясининг 95 фоизи мамлакатимизда яшайди. Давлат раҳбарининг танқидидан кейин мутахассислар уларни бошқариш қанчалик муҳимлигини тушуниб етган кўринади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.