Жаҳон бозорларида Қозоғисон кўмирига қизиқиш катта. Йил бошидан буён республика 23 миллион тонна қаттиқ ёқилғи экспорт қилди. Харидорлар қаторида Корея, Марокаш, Ҳиндистон, Болгария, Буюк Британия бор. Бирлашган Қиролликка жами 192 минг тонна кўмир юборилди. Туркия, Польша, Швейцария, Хитой ва Ўзбекистон сотиб олинаётган ёқилғи ҳажмиини оширди. Таъкидлаш лозимки, республикада унинг захиралари салкам 34 миллиард тоннага тенг, бу кўрсаткичларга кўра Қозоғистоннинг жаҳоннинг илғор ўнлигига киради. Жорий йилнинг 9 ойи давомида мамлакатдаги турли компаниялар 79 миллион тонна кўмир қазиб олди, бу эса 2020 йилнинг шу даврига нисбатан бир ярим фоизга кўп.
Николай Радостовец, Кон қазилма бойликлар корхоналари ҳамжамияти ижрочи директори:
- Европада газ нархи кўтарилиб кетганидан биз, албатта, фойдаланиб қолишимиз зарур. Чунки нарх-наво юксалиши ортидан улар нисбатан арзон энергия манбаларига муҳтож бўлади. Фақат Европа эмас, бошқа қатор мамлакатларда ҳам кўмир конларини қайта очишяпти. Ҳаммага кўмир керак. Биз ҳам маҳсулотни қаерга ва қандай сотишни ўйлашимиз зарур. Бунда ҳукумат ёрдамига муҳтожмиз. Имкониятлар топиш, кўмир етказиб бериш учун кўмак керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси