Алмати ва Манғистауда комендант соати жорий этилди

Алмати ва Манғистауда комендант соати жорий этилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Манғистау вилояти ва Алмати шаҳрида вазият кескинлашиши сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилиши тўғрисида фармонни имзолади. Бу ҳақда Ақўрда сайтида маълум қилинди. Фавқулодда ҳолат 19 январгача давом этади. Президент телевизион мурожаатида таъкидлашича, у фуқароларнинг оқиллигига умид қилади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Азиз ватандошлар! Сизни яна бир марта оқилона иш тутиш ва ичкаридан ҳамда ташқаридан амалга оширилаётган иғволарга, митинглар ва ҳар нарса қилиш мумкинлиги эйфориясига учмасликка чақираман. Фуқаро ва ҳарбий маҳкамалар биноларига ҳужум қилиш чақириқлари мутлақо ноқонуний. Бу жиноятлар ортидан жазо белгиланади. Ҳокимият ўзгармайди. Лекин бизга зиддиятлар эмас, ўзаро ишонч керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси