Жорий йилда Астанада 1 миллиондан ортиқ яшил кўчат ўтқазилиши режа қилинган. Мегаполисда 180 дан зиёд жамоат жойлари ва ҳовлилар ҳам ободонлаштирилади. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳоким Женис Қасимбек пойтахтни кўкаламзорлаштириш режаси бўйича маълумот берди. Бу иш тарихий кўчаларни, Президент парки, ҳукумат квартали, Есил дарёси соҳилбўйини, триатлон-парк ва бошқа объектларни қамраб олади. Бундан ташқари, Астанада дарахтларни рақамлаштириш орқали паспортлаштириш ва тизимли ҳисоблаш ишлари ўтказилади, пойтахтда QR-кодлар жорий қилинади. Улар шарофати билан аҳоли ҳар битта дарахт ҳақида маълумот олиши, муаммо туғилган ҳолатда шаҳар органларига хабар бериши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

