Қозоғистон минтақаларида болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахслар тайинланади. Маориф вазирлиги маълум қилишича, бу лавозим ҳукумат қарорига кўра киритилгани. Ваколатли шахс болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилаётгани, бу соҳада давлат маҳаллий ижро органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти ёки фаоллик кўрсатмаганига оид ариза ва шикоятларни кўриб чиқади. Шунингдек, улар болаларни муҳофаза қилишга оид қонун лойиҳаларини илгари суришда қатнашади.
Элина Паули, Қозоғистон Республикаси маориф вазирлиги болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қўмитаси раис ўринбосари:
- Минтақаларда Болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахсларни саралаб олишдаги асосий критерийлар қаторига номзоднинг болалар билан ишлагани, нодавлат ташкилотлар ҳамда жамоат ишида қатнашгани киритилган. Номзоднинг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси ҳам ҳисобга олинади. Ҳурматли, ўз мавқеини ҳимоя қила оладиган, болаларни муҳофаза қилишда тажрибага эга шахслар иш юритади.
Болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахслар жамоатчилик асосида иш юритади. Таъкидлаш лозимки, улар ҳозирда еттита минтақада тайинланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.