Бокуда Қозоғистон фильмлари намойиш этилади

Бокуда Қозоғистон фильмлари намойиш этилади

10-11 декабрь кунлари Озарбайжонда Қозоғистон киноси кунлари ўтказилади. Режиссёр Иван Ардашовнинг «Кенжа қиз» анимация фильми намойиш этилади. Мультипликацион картина уни менсимайдиган акаларини қойил қолдириш учун адашиб қадимий алвастини озодликка чиқариб юборган қизча ҳақида. Энди бу балони куч тўплаб, қўшинларини уйғотишидан аввал ўз ўрнига фақат ана шу қиз қайтара олади. Шунингдек, томошабинлар режиссёр Рашид Нурғалиевнинг «Aлғa» лентасини томоша қилиши мумкин. Бу фильм отаси вафот этганидан кейин талончилик қила бошлаган оға-инилар ҳақида. Уларни овулга иқтидорли ёшларни қидириб келган енгил атлетика тренери кўриб қолади. Оға-инилар кўп синовлардан ўтади. Фожиа улар ҳаётини ўзгартириб юборади. Улардан бири марафон югуриши бўйича жаҳон чемпиони билан беллашиш имконига эга бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.