БМТда Қозоғистон Республикаси куни нишонланди

БМТда Қозоғистон Республикаси куни нишонланди

БМТда Қозоғистоннинг мустақиллик йилларидаги муваффақиятлари атаб ўтилди. Ташкилотнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Республика кунига аталган қабул ўтказилди. 300дан зиёд меҳмон чақирилди, улар қатоида халқаро ташкилотлар вакиллари, дипломатлар ва жамоат арбоблари ҳам бор. Уларнинг маълум қилишича, БМТга аъзо бўлганидан буён ўтган 30 йил давомида мамлакат самимий ҳамкорлик намунасини кўрсатган. Халқаро ташкилот фаолиятига салмоқли ҳисса қўшди, глобал қуролсизланиш ва динлараро мулоқотни кенгайтиришда пешқадамлик қилди.

Мирослав Енча, БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси:

- Вазиятдан фойдаланиб, қозоғистонликларни Республика куни билан табриклайман! Жорий йилда байрам Қозоғистон ва БМТ ҳамкорлигининг 30 йиллигига тўғри келди. Ўтган давр мобайнида Қозоғистон самарали ва фаол ҳамкорлик намунаси бўлди.

Муҳаммад Амир Хан, Покистоннинг бмтдаги доимий вакили ўринбосари:

- Қозоғистон барқарор тинчлик учун катта ҳисса қўшаётган давлат. Мамлакат раҳбарияти ва халқини Республика куни билан чин дилдан табриклайман!

Абдумалик Сарманов таржимаси