Ядровий қуролсизланиш, минтақавий
хавфсизлик ва барқарор тараққиёт. Астанада Қозоғистоннинг БМТ фаолиятида асосий ўрин тутадиган ташаббуслари
муҳокама қилинди. Президент марказида Ташкилотнинг 80 йиллик юбилейи ва
мамлакатимиз унга
аъзо бўлган санага бағишланган Панель дискуссия бўлиб ўтди. Эслатамиз, Қозоғистон 1992 йилда
БМТ таркибига кирган. Тадбир иштирокчилари республикамизнинг глобал тинчлик, хавфсизлик
ва барқарор тараққиётга қўшган ҳиссаси, Ташкилотнинг халқаро жараёнлардаги роли
хусусида сўз юритди. Дипломатлар, сиёсатшунос ва олимлар иқлим ўзгаришлари, глобал
хавфсизлик каби долзарб чорловларга қарши туришда халқаро ҳамкорликни
кучайтириш заруратини таъкидлади. Қатнашчилар республикамиз ва БМТнинг
келажакдаги ҳамкорлиги истиқболларига ҳам батафсил тўхталиб ўтди.
Ақан Рахметуллин, Қозоғистон
Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари:
– Албатта, Қозоғистон ривожланган сиёсий-иқтисодий архитектура
тизимига эга давлат саналади. Аммо айни пайтда биз учун БМТ доирасида тўпланган
тажрибадан фойдаланиш ўта муҳим, уни бу ерга келтирса бўлади. Ва бундай ўзаро
шериклик Қозоғистоннинг муваффақиятли тараққиётига хизмат қилади. Мамлакатимиз
ҳудудида ядро қуролларини, ядровий инфратузилмани йўқ қилишга оид ташаббуслар
бўлди. Бундан ташқари, сўнгги ташаббуслардан бири. Ҳозирги пайтда Алматида
Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон учун барқарор тараққиёт минтақавий
марказини очиш устида иш олиб боряпмиз, бу БМТнинг барча тузилмаларини
бирлаштиради, минтақа ҳудудида маълум лойиҳаларни амалга оширишда, кучларни бир
ерга йиғишда муҳим қадам бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

