Америкада Мухтор Авезов қўлёзмаси чоп этилди

Америкада Мухтор Авезов қўлёзмаси чоп этилди

Мухтор Авезовнинг "Америка таассуротлари" инглиз ва қозоқ тилларида чоп этилди. Китоб тақдимоти Алмати шаҳрида ўтказилди. 1960 йилда Америкада бир ой саёҳат қилган ёзувчи кундалик тутган. Кейинроқ очерклар туркуми ёзишни режалаштирган, лекин, афсуски, бунга улгурмаган. АҚШдан қайтганидан кейин бир йилга етмай таниқли адиб вафот этди.

Кэролайн Сэвидж, АҚШ Бош консули:

- Киобни бир ўтиришда ўқиб тугатдим. Унда мамлакатимиз тарихидаги энг қизиқарли даврларидан бири тасвирланган. 60 йил аввал АҚШ ва Совет Иттифоқи ўзаро муросага келган, маданий алоқалар ўрнатган. Бу даврда икки давлат ўртасида илиқлик юзага келганди.

Йўлномаларида Мухтор Авезов америкаликлар маиший ҳаёти,  табиат гўзалликларини, ўша вақтдаги Американи тасвирлайди. Китоб тақдимотида ундан қизиқарли лавҳалар ўқилди.

Диар Қўнаев, М. Авезов уй музейи директори:

- У кўплаб катта-кичик шаҳарларни кезган. Вашингтон, Нью-Йорк, Бостон, Аризона штатидаги Феникс шаҳарларида бўлган. Диснейлэндни томша қилган, Голливудга борган, университетлар, мактабларда учрашувлар ўтказган, Вашингтондаги АҚШ Конгресси кутубхонасига кирган.

«Америка таассуротлари» билан KITAP.KZ майдончасида танишиш мумкин,  сентябрь ойи охиригача барча истовчилар китоб бепул ўқий олади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.