Қозоғистонликлар турмуш даражасини ошириш, эко-волонтёрликни ривожлантириш, январь воқеалари давомида зарар етган шаҳарларда ижтимоий объектларни тиклаш. «QOLDA» лойиҳаси айнан шу йўналишларни молиялаштиради. Грантлар танловининг тўртинчи босқичида республикада рўйхатдан ўтказилган нодавлат ташкилотлар қатнашяпти. Ташкилотчилар жами 11 та ташаббусни қўллаб-қувватлаш ниятида, улар 2022 йилнинг апрелидан октябригача рўёбга чиқарилади. Ҳозир аризалар қабул қилиняпти. Бу иш 28 февралгача давом этади. Танлов натижалари 18 мартгача эълон қилинади.
Алия Испаева, Qolda лойиҳаси менежери:
- Мамлакатда юз бераётган воқеаларга ўз вақтида жавоб беришга интиламиз. Бунга фуқаролар ташкилоти сифатида эриша оламиз. Асосан 3 йўналишда ишлай оламиз. Иккитаси – иқтисодий, биттаси -экологик, карантин оқибатлари. Лойиҳалар иккита воситадан – рақамли технологиялар ва хайрия тўплашдан фойдаланиши керак. Аризалар келяпти. Кўплаб нодавлат ташкилотлар танловга қизиқаётгани ва ўз ҳиссасини қўшишни истаётгани мени қувонтиради.
Ташкилотчилар таъкидлашича, аввал лойиҳанинг уч босқичи рўёбга чиқарилган. Уларнинг ҳар бири маълум муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Биринчисида молия COVID-19 пандемиясининг Нур-Султон ва Алмати шаҳарларига салбий таъсирини камайтиришга қаратилганди. Иккинчиси –волонтёрлик ҳаракатини ривожлантиришга йўналтирилган. Учинчи босқичда фуқаролар жамиятининг фавқулодда ҳолатларга самарали жавоб бериши масаласи ўрганилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси