Беларусда изтопарлар Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлган 18 нафар қозоғистонлик аскар қабрини аниқлади. Қазув ишлари Витебск вилоятининг Дубровский туманида амалга оширилган. Отряд ўқ-дори ва аскар медальонларини топди.
Александр Каролевич, қидирув взводи катта инструктори, Беларусь:
- Поднизовья қишлоғи яқинида 9 ой давомида жанг бўлган. Бу ерда ўтиш траншеялари мавжуд. Уларни аниқлаш осон бўлмади. Гил тупроқли ер. Найза тиқиш қийин. Металлодетектор ёрдам берди. Саккизта ўрага дуч келдик. Шу ерда аскарларимиз дафн қилинган экан.
Александр Шитов, «Майдан жўли» қидирув отряди командири:
- Бу ерда ҳалок бўлган қозоғистонлик аскарлар кўп. Алматида тузилган 88-ўқчи дивизия жанг қилган. Семей, Ўскемен, Алматидан аскарликка чақирилганлардан иборат, кейинроқ 30-дивизия деб рақамланган 238-ўқчи дивизия ҳам шу ерда бўлган. 101-қозоқ ўқчи бригадаси ҳам. Шахсий буюмлардан пичоқ, котелок, қошиқ, кўзойнак топдик. Қизил нишон эса бу ерда гвардиячиларимиз бўлганини тасдиқлайди.
Халқаро экспедиция доирасида изтопарлар биродарлик қабристонларига 20 та ёдгорлик белгиси ўрнатди. Қатор қозоғистонлик аскарлар хоки ватанига қайтарилди ва тантанали дафн этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.