БМТ эколойиҳалар учун Қозоғистонга 280 миллион доллар ажратди

БМТ эколойиҳалар учун Қозоғистонга 280 миллион доллар ажратди

Қозоғистондаги экологик лойиҳаларни БМТ Яшил иқлим жамғармаси молиялаштиради. Бунинг учун 280 миллион доллар сарфланади. Маблағ тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, саноатга кам углеродли технологияларни жорий этиш, электромобиллар бозорини ривожлантиришга сарфланади.   

Сирим Нурғалиев, «Яшил» технологиялар халқаро маркази Лойиҳаларни бошқариш департаменти лойиҳа раҳбари: 

– Тикланувчи энергетика билан боғлиқ бир қатор лойиҳалар молиялаштирилди. Шу жумладан, шамол, қуёш станцияларини. Бир қанча лойиҳа ишлай бошлади. 11 тасининг ичида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки белгилаб олган 9 таси. Саноат соҳасида кам углеродли усуллар билан ривожланиш бўйича лойиҳалар ҳам бор. Уларни Осиё Тараққиёт банки қувватлаяпти. ЕТТБ айни вақтда кўкаламзорлаштириш ва, таъбир жоиз бўлса, «яшил» молиялаштириш билан шуғулланаяпти. У кичик ва микрокредит ташкилотларига, ўрта бизнесга пул ажратяпти.  

Ўтган йили «яшил» лойиҳаларни ривожлантириш учун БМТ иқлим жамғармаси учун давлат дастури тайёрланган эди. Унга шу жумладан, иссиқхона газларини қисқартириш, сув билан таъминлаш тизимларини ривожлантириш, фермаларни модернизациялаш бўйича 7 та лойиҳа киритилган. 

Сирим Нурғалиев, «Яшил» технологиялар халқаро маркази Лойиҳаларни бошқариш департаменти лойиҳа раҳбари: 

- 7 та устувор йўналишлар бўйича лойиҳалар молиялаштирилади. Давлат дастури бўйича лойиҳалар ҳам бор. Улар жами бир миллиард доллар қийматга эга 7 та лойиҳа киради. Шунингдек, 630 миллион доллар Яшил иқлим жамғармасидан олинади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси