50 дан ошиқ компания - БМТ Глобал шартномасида

Қозоғистондаги 50 дан зиёд   компания бугунги кунда БМТ нинг Глобал шартномаси аъзоси саналади.    Улардан аксарияти шартномага шу йил давомида қўшилган. Барчаси ўз ишлаб чиқаришига янги стратегияларни жадал жорий этмоқда ва халқаро ташкилотнинг муҳим ҳужжатида кўрсатилган 10 та умумий тамойилга асосан фаолият юритяпти.      Бу инсон ҳуқуқлари, меҳнат муносабатлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги қадриятларга асосланган. Айтиш керак, ўртача олганда, Глобал шартнома иштирокчилари корпоратив бошқарув, операцион самарадорлик ва молиялаштиришда 30 фоиздан юқори кўрсаткичларни намоён қилади. Умуман,     экспертлар таъкидлашича, бундай компаниялар акциялари жаҳон бозорларида ҳар доим юқори баҳоланади.  Эслатамиз, бугунги кунда ҳаракатга 165 та давлатдан      20 мингдан зиёд бизнес-тузилмалар қўшилган.

Микаэла Фриберг-Стори, Қозоғистондаги БМТ доимий  координатори: 
– Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишни қандай тезлаштирса бўлади? Мазкур компанияларнинг кўпчилиги шу мавзуда бизнинг таълимий тренингларимизда иштирок этди. Булар логистика, банк сектори, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш каби турли соҳаларда ишлаб турган бизнеслар.  Эндиликда улар ўзидаги жараёнларни, харидларни қандай қилиб, яхшироқ ташкил этишни мустақил белгилаши, шунингдек, иш ўринларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминлаши, муносиб меҳнат шароитларини яратиши мумкин бўлади. Бу, ўз навбатида, келгусида улар учун барқарор тараққиётни таъминлайди.      

Жумабек Жаниқулов, тадбиркор:
– Бизнесда   экологик тамойилларга мос келувчи инновациявий методларни, янги   технологияларни жорий этиш зарур. Бундан ташқари,  янги иш ўринлари яратишда ёки мавжудларида қандай хавфсизлик меъёрларини интеграциялашни билиш лозим. Бундай масалалар ишбилармон доираларда ҳукумат билан бирга муҳокама қилинади, ўзаро хабардорликда ишлаш ва ривожланиш ҳал этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.