Ёшларга эътибор! Янги Қозоғистонни бунёд этишда асосий эътибор улғайиб келаётган авлодга берилиши лозим. Мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини имкон қадар қўллаб-қувватлашни топширди. Шунингдек, маошларни ошириш, «Ёшлар амалиёти» ва «Биринчи иш ўрни» лойиҳаларида қатнашиш муддатини узайтириш керак. Бошқача айтганда, республика ёшлари ҳамиша иш ўрнида бўлиши, барқарор ва салмоқли маош олишлари зарур. Буни мамлакатнинг фаол ёшлари ҳам яхши тушунади. «Давлатчиликни сақлаб қолишни истасанг, ишни бешикдан бошла» деган нақл бор, таъкидлайди пойтахт «Жас Отан» ёшлар қаноти раҳбари Бағдаулет Жандилдаев. Унинг фикрича, болаларни кичиклигидан меҳнатсеварликка ўргатиш керак. Мактаб партасидан давлат дастурлари борлигини, билимлар ва мақсадларга эришишни тушунтириш лозим.
Бағдаулет Жандилдаев, «Жас Отан» Ёшлар қаноти Нур-Султон шаҳри филиали раиси, маслихат депутати:
- Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш зарур. Уларни таълим олишга жалб этишда муаммолар бор. Менимча, буни тузатиш мумкин. Биз ўз томонимиздан биринчи навбатда шунга интиламиз. Пойтахтнинг ўзида биз ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб ташаббусларни кўтарганмиз. Уй-жой билан таъминлашга қаратилган «Елўрда жастари» лойиҳасини бошладик. Уларга ижарага квартира беришга қаратилган дастурлар бор. Коллежлар, ўрта-махсус таълим даргоҳларига маҳаллий бюджетдан 4 мингдан кўпроқ грант ажратилади. Маслихат томонидан биз буни қўллаб-қувватлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси