Қозоғистон ва Германия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги байрам концерти билан нишонланди. Берлин филармонияси саҳнасига чиққан мамлакатимиз атоқли мусиқачилари Ахмет Жубанов, Латиф Ҳамидий, Евгений Брусиловский асарлари ва халқ қўшиқларини ижро этди. Немис томошабини дўмбира, қўбиз ва жетигеннинг бетакрор оҳангларини тинглади.
Айман Мусахажаева, Қозоғистон Республикаси халқ артисти:
- Томошабинлар қизғин кутиб олди. Миллий либосларда чиқиб, миллий асарларни ижро этганимизда қарсакларга кўмилиб кетдик. Бугун мен ушбу саҳнага чиққанимдан жуда мамнунман. Биринчи навбатда, ажойиб акустика ва муҳташам томошабинлар бўлгани учун. Бугун «Йил фасллари» Бет соло концертининг икки концертини ижро этдим. Анжумнадаги муҳит, байналмилал оркестр кўп нарсаларни ваъда қилади.
Эрвин Мунтаниол, Worldphil оркестри раҳбари:
- Мен илк марта қозоқ мусиқасини 2009 йилда, Германияда Қозоғистон йили эълон қилинганида тинглаганман, халқ чолғу асбобларини кўрганман. Шу қадар ёқиб қолган эди-ки, асарларингизнинг ноталарини олишга қарор қилдим. Мусиқачиларингиздан уларни юборишларини сўрадим. Сўнгра қозоқ услубида аранжировкалар ёздим, Штутгартда, ва, мана, Берлинда концертлар ташкил қилдим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.