Беларусда Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлган 11 нафар қозоғистонлик жангчи қабри топилди. Шу кунларда «Майдан жўли» отряди Витебск вилоятининг Дубровск туманида қидирув ишларини амалга оширяпти. Тез кунларда қизил изтопарлар «Риленки» мемориали яқинига ёдгорлик ўрнатади. Қизил аскарлар хоки ўз юртида қайта дафн этилади. Таъкидлаш лозимки, Беларусни озод қилишда Қозоғистонда ташкил қилинган 39- ва 238-ўқчи дивизиялар қатнашган. Витебск яқинидаги қонли жангларда бу қўшилмалар катта талофатга учраган.
Александр Шитов, «Майдан жўли» отряди командири:
- Биз ҳозир Понизовье қишлоғи яқинида, атрофидамиз. Ундаги жарликлардан бирида кўп сонли аскарлар дафн этилган. Аскарлар хоки шу кунгача ана шундай аҳволда қолиб кетган. Биз уларни қабрга қўймоқчимиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.